Форс-тожик адабиётининг асосчиси Абу Абдулло Жаъфар бинни Муҳаммад
Рудакий Самарқанд яқинидаги Панжрудак қишлоғида туғилган. Унинг
тахаллуси шу қишлоқ номидан олинган бўлиб, руд деган чолғу асбоби
билан боғлиқлиги тўғрисидаги фикрлар ҳақиқатдан йироқ. У алоҳида
қобилият соҳиби бўлиб, «саккиз ёшида Қуръонни хатм қилиб, қориликка
ўтган ва шеър ҳам ижод қила бошлаган. Чиройли овози туфайли ашула
айтиш ва уд асбобини чалишга киришиб, бу санъатда маҳорат
кўрсатди».