Ғофур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. Тошкент. 1974. 80
бет.
ҲИЛОЛИЙ (тахаллуси; тўлиқ исм-шарифи Мавлоно Бадриддин Ҳилолий Чиғатоий) (тахм. 15-а. 70-й.лари, Астробод — 1529, Ҳирот) — форс шоири. 1491 й. Ҳиротга келиб, Жомий ва Навоий ҳомийлигида илму ижод билан шуғулланган. «Мажолис ун-нафоис» тазкирасида Навоий унинг келиб чиқиши туркий қавмга мансублигини қайд этади. «Туҳфаи Сомий» («Сомий туҳфаси») асарида Соммирзо ҳам унинг аждодлари чиғатой туркларидан бўлиб, Астрободга бориб муқим бўлиб қолганлиги ҳақида маълумот беради. Дастлаб Ҳилолий (ҳилол — янги ой) тахаллуси билан ижод қилган, унинг шеърий салоҳияти юксаклигини кўрган Навоий унга Бадрий (бадр— тўлин ой) тахаллусини таклиф қилган.