44
зарурдир. Одатда сериянинг сарлавҳаси асосий сарлавҳа сифа-
тида, боғлиқ сарлавҳа сифатида эса серия остида чиққан нашр
сарлавҳаси келади.
.- (National income patterns. Series 3, Indonesia)
2.7.3. Агар серия остида чиққан ресурснинг мустақил сарлав-
ҳаси бўлса, у серия соҳасида асосий сифатида ёзилади, умумий
сарлавҳа эслатмада берилади.
.- (Applied statigtics and econometrics; 27)
(эслатма соҳасида: Сериянинг умумий сарлавҳаси:
Multicollinearity and estimation studies)
2.7.4. Агар тасвир объекти бир неча алоҳида қисмдан иборат
ресурснинг қисми бўлса, ресурснинг умумий сарлавҳаси серия-
нинг асосий сарлавҳаси бўлиши мумкин.
.- (Большая автомобильная энциклопедия; 4.2.)
2.7.5. Олинаётган ахборот манбаида сериянинг ёки серия
остидаги ресурснинг параллел сарлавҳаси бўлса, улар тасвирда
сарлавҳа ва жавобгарлик тўғрисида маълумотлар соҳасида
параллел сарлавҳани бериш қоидаси бўйича киритилади.
.- (Talk now=Начните говорить прямо сейчас)
2.7.6. Серия ёки серия остидаги ҳужжат сарлавҳага тегишли
маълумот агар уларни идентификациялаш учун зарур бўлса,
улар кўрсатилиши мумкин. Серияга тегишли нашр тўғрисидаги
маълумот серия сарлавҳасига тегишли маълумот сифатида
қаралади.
.- (New series: museums and art collections in Russia)
.- (Computer simulation models: 2 nd ed.)
2.7.7. Агар серия ёки серия остида чиққан нашрнинг асосий
сарлавҳаси бир хил бўлса жавобгарлик тўғрисида маълумот
келтирилади. Бошқа ҳолларда жавобгарлик тўғрисида маълумот
тушириб қолдирилиши мумкин.
.- (Bibliographical databases /INION)
2.7.8. Агар ресурсда сериянинг халқаро стандарт номери
кўрсатилган бўлса, у ҳам тасвирда берилади. Ундан олдин
вергул қўйилади.
.- (Elservier`s interactive anatomy, ISSN 0929-2225)