20
электрон ресурслар билан ишлашнинг қуйидаги технологик
имкониятлари мавжуд:
- шахсий локал электрон оқимини ташкил этиш ёки кутуб-
хона серверида жойлаштириш учун бевосита таъминлаш;
- CD-ROM ёки DVD-ROM маҳсулотларидан фойдаланиш;
- ИНТЕРНЕТ орқали электрон ресурсларга кириш.
Биз электрон маълумотлар базаси, маълумотлар мажмуининг
электрон шакли ва онлайн режимида электрон журналлардан
фойдаланиш кабилар ҳақида маълумот берамиз.
Ҳозирги кунда хизмат кўрсатиш жараёнида ИНТЕРНЕТ ва
Web-ресурслардан фаол фойдаланилмоқда. Махсус гуруҳлардан
ташқари, справка ахборотларини қўллашдаги потенциал манба-
лар гуруҳи ажратилади ва улар онлайнли справка-библиографик
хизмат кўрсатишдан фаолроқ фойдаланмоқдалар. Булар муассаса
ва ташкилотлар, фирмалар, томонидан тузилган универсал ва
соҳа характеридаги Web-сайтлардир. Улар учун ахборот фаоли-
яти асосий фаолиятларига нисбатан
иккиламчидир: йирик китоб
нашриётлари сайтлари, журналлар, газеталар, янгиликлар агент -
лиги, саноат корпорациялари, илмий марказлар, давлат муасса-
салари, савдо палаталари, музейлар, спорт клублари ва туристик
фирмалар. Санаб ўтилган сайтларнинг барчаси фойдаланувчи-
ларга очиқ ва справка-библиографик хизмат кўрсатишда факто-
график характердаги сўроқларни тезкорлик билан (оператив)
бажаришда катта имкониятларга эга. Тайёр справкаларга керакли
махсус мега-сайтлар гуруҳи ташкил этилади. Бундай мега-сайт-
лар жуда яхши ташкил этилган ва анъанавий равишда тайёр
справкаларни бажаришда ишлатиладиган машҳур справка манба-
лари (энциклопедиялар, луғатлар, справочниклар, цитаталар
тўплами, манзил-справкали материаллар) йўналтирилган тизим
билан таъминланган.
Умуман олганда ахборотларнинг потенциал манбалари
сифатида Интернетда тақдим этилган барча электрон нашрлари
кўрилиши мумкин. Справка библиографик хизмат кўрсатишда
улардан фойдаланиш самародорлиги бир қанча илмий тадқиқот-
лар натижалари билан исботланган.