15
бўлган шахслар, ташкилотлар, муассасалар, идоралар ва бошқа-
лар билан алоқа ўрнатиш имкониятлари мавжуд. Энг муҳими, бу
алоқа тез ва арзон. Бу усул ёрдамида дунё қитъалари билан бир
зумда боғланиб, сизга ва сизнинг суҳбатдошларингизга тегишли
маълумотларни ҳамда сизни қизиқтирган саволларга жавобни
бир неча онларда олишингиз мумкин. ЭПда ишлаш жуда қулай
ва осон бўлиб, унда ишлаш компьютер клавиатурасидаги баъзи
ҳарфлар, клавишлар ва уларнинг комбинациясини босишдангина
иборат.
ЭП орқали фақат матнларни эмас, балки расм, график, видео,
товушлардан ташкил топган маълумотларни ҳам жўнатиш ва
қабул қилиш имконияти пайдо бўлди.
ЭПнинг ажойиб хусусиятларидан бири – у масофа танламай-
ди ва узоқ, яқин масофалар ҳам ҳар доим яқин масофадек
туюлади. ЭП орқали жўнатилган хат, хабар, ҳужжат ва ҳоказолар
жўнатилгандан сўнг бир зумда (1-5 минут ичида ёки бир соат,
баъзан ундан ҳам кўпроқ вақт орасида) уни олувчига етказиб
берилади. Бундан кўриниб турибдики, у экспресс почта, керакли
манзилга ҳатто HDL почта деб аталувчи почталардан ҳам тез
етиб боради. Уни қандай йўллардан ўтиб келганлиги хатнинг
бош қисмида ўз аксини топади.
ЭПни жўнатиш қуйидаги тизим асосида амалга ошади:
жўнатилаётган маълумот, ҳужжат ва бошқалар файллар сифати-
да ташкил қилинади ва бу файл компьютер дастурлари ёрдамида
жўнатилади. Қабул қилувчи компьютер тўғридан-тўғри модем
юборилаётган файлни қабул қилишга тайёр дегандан сўнг уни
қабул қилади. Бундан аввал қабул қилувчи компьютер сизнинг
компьтерингизни таниб, узатилаётган файлни ва паролни
текширади. Агар узатилаётган компьютер номи, пароли ва
маълумотлари формати мос келса, унда модем жўнатилаётган
файлларни қабул қила бошлайди. Агарда текшириш натижасида
парол, компьютер номи, манзили ёки юборилаётган файл фор-
мати мос тушмаса, қабул қилувчи компьютер булар тўғрисида
маълумот жўнатади. Электрон почта орқали
алоқа боғлаш учун
юборилаётган жойда компьютер электрон почта тизимида
рўйхатга олинган бўлиши шарт. ЭП орқали алоқа ўрнатишнинг