32
2.2.3. Параллел сарлавҳа асосий сарлавҳанинг эквиваленти
сифатида худди шундай шакл ва шундай кўрсатиш қоидаларига
эга. Агар у белгиланган манбада мавжуд бўлса, кўрсатилади.
Асосий сарлавҳанинг тилига нисбатан асл нусханинг бошқа
тилдаги сарлавҳаси агар у белгиланган манбада кўрсатилган
бўлса параллел сифатида қаралади. Параллел сарлавҳалар сони
библиографияловчи муассасанинг ихтиёрига кўра белгиланади.
Ҳар бир параллел сарлавҳадан олдин тенглик белгиси қўйилади.
Императорские дворцово-парковые ансамбли Санкт-
Петербурга [Электронный ресурс]=The imperial palace and
park ensembles of st. Petersburg=Les pares et palais imperioux
de St. Petersburg
2.2.4. Сарвалҳага тегишли маълумотлар асосий сарлавҳани
очиб ва тушунтириб берувчи ахборотни ўз ичига олади. Сарлав-
ҳага тегишли ҳар бир бошқа-бошқа маълумотлар ёки бир хил
маълумотлар гуруҳидан олдин икки нуқта қўйилади.
Энциклопедия Российского права [Электронный ресурс]:
справ. правовая система для профессионалов. Московский
выпуск: законодат. и норматив. акты органов власти г.
Москвы и Моск. обл., формы док.: электрон. бюл.
Сарлавҳага тааллуқли бир хил маълумотлар белгиланган
ахборот манбаида қўлланилган белгилар билан бир-биридан
ажратилади.
: ҳолати, муаммолар, истиқболлари
: dioses-simbolos-herols
Манбада бир хил маълумотлар орасида белги бўлмаса улар
нуқта билан ажратилади.
: Фонтаны Петергофа. Павловск. Царское Село
2.2.5. Ресурснинг маънавий ёки бадиий мазмуни учун жавоб-
гар бўлган шахс ёки ташкилотга тааллуқли маълумотлар жавоб-
гарлик тўғрисида маълумотларда умумий қоида бўйича шакли,
сони ва берилиш кетма-кетлиги бўйича ёзилади.
Жавобгарлик тўғрисида маълумотларда электрон ресурсда
бевосита асарлари мавжуд шакллар: ёзувчилар, дастурчилар,
ихтирочилар, бастакорлар, матн муаллифлари, мусаввирлар,
муҳаррирлар, тузувчилар, таржимонлар, ишланма муаллифлари,