52
бера бошлади. Сережа оила, таниш болалар билан қизиқиб
қолди, келгусига режалар туза бошлади. Унинг қизиқишлари
доираси ҳам кенгая борди, қалби ҳам, ақли ҳам мунтазам
равшанлаша бошлади. Оналик қалбим билан ҳис этмоқдаманки,
ўғлим тўлақонли ҳаётга қайтиши мумкин, фақат ғалаба онлари
келгунга қадар куч-қудрати етса бўлгани.
Шифокор: Мен, шифокор нарколог сифатида, касбим тақо-
зосига кўра, наркоманиядек даҳшатли оғу билан кунда тўқнаш
келишимга тўғри келади. Ўйлайман-у, ҳеч ўйимнинг тагига
етолмайман, менинг беморларимнинг касаллик тарихида, аниқ-
роғи “ёши” деган бандида худди хатога йўл қўйилгандек.
Ўзингиз ўйлаб кўринг, 15-29 ёшли ўспиринлар ва қизларнинг
чеҳралари шунақанги шишинқираган, рангпар, тишлари ва
сочлари тўкилган ҳолда ҳам бўладими! Пижама остидаги озғин
қўллари ва венадаги жигаррангдаги нуқталар, айрим инъекция
қилинган жойларда эса битмаётган яра-чақалар. Уларнинг
деярли ҳаммаси юрак ва ўпка етишмовчилиги, артритдан азият
чекишади. Юраклари чарчаб бўлган, томирлари нозик. Уларни
гиёҳванд моддалар шу куйга солиб қўйган. Гиёҳванд моддалар-
ни бир неча бор қабул қилгандан сўнг уйқусизлик бошланади,
қувватсизлик, иштаҳанинг йўқолиши, озиб кетиш кабилар содир
бўлади. Бу ёғи – ундан баттар: хотира сусаяди, апатия юзага
келади, шубҳаланиш, мушакларда оғриқлар, тиришиш, бош
оғриғи, юрак фаолиятининг тушиб кетиши, психоз. Нароктиксиз
инсон энди яшай олмайди. Бўғимларнинг зирқираб оғриши ва
жисмоний оғриққа инсон зоти чидаши қийин. Беморга барча
аъзолари иш фаолиятини тугатгандек, у ўлиб қоладигандек
туюлаверади. Замонавий тиббий ёрдам бўлмаганда летал ҳолат,
яъни ўлим юз бериши муқаррар эди. Биз, врач – наркологларга,
қария наркоманларни даволаш насиб этмайди, негаки нарко-
манлар ҳатто ўртача ёшга етиб боришлари ҳам даргумон. Ўлим
сабабчиси, гиёҳванд моддалар дозасини ошириб юборганлик
бўлиши мумкин. Вақтида препаратни ололмаган гиёҳванд ўзи-
нинг жонига қасд қилишдан ҳам тоймайди
. Ашаддий гиёҳванд –
бу тирик мурдалар. Гиёҳвандликнинг ҳар хил турлари турлича
кечади. Аммо марраси ҳамма учун бирдек.