Тошкент, 1980. — 10 бет.
Анжир мевали субтропик ўсимлик бўлиб, мазасининг яхшилиги,
маҳсулдорлиги билан юқори баҳоланади. Тупроқ ва иқлим шароитига
унчалик талабчан эмас. Янги меваси серсув, ширин, нозик таъмли,
жуда тўйимли: таркибида енгил сингувчи формада 15-30% қанд
(фруктоза, глюкоза), 0,09-0,30% кислота (олма, шовул ва бошқа
кислоталар), А, В1, В2, С витаминлари, фосфор, магний, кальций ва
темирнинг минерал тузлари, ферментлар бор. Қуритилган меваларнинг
тўйимлилиги ва таъм сифатлари узоқ вақт сақланади, 75%гача қанд
бўлади.