Тошкент : Янги аср авлоди, 2010. — 518 с. — (Тарихий мерос =
Историческое наследие). —ISBN 9943-08-663-0
«Тарихий мерос» рукнидаги навбатдаги муҳим манба Хоразм
тарихнавислик мактабининг намояндалари Мунис ва Огаҳий қаламига
мансуб «Фирдавс ул-иқбол» асарининг Юрий Брегел томонидан 1988
йилда араб ёзувида нашр қилинган нусхасининг табдилидан иборат.
Мазкур асар Марказий Осиёнинг ўрта асрлар даври ҳамда Хива
хонлигининг XVII-XIX асрлар тарихини ёритишда беқиёс илмий ва
манбашунослик аҳамиятига эга. Китоб барча манбашунослар,
тарихчилар, Ўрта Осиё, хусусан, Хоразм тарихи ва маданияти билан
қизиққан китобхонлар учун мўлжалланган.