Тошкент: Меҳнат, 1986. — 18 бет.
Доим ям-яшил тусга эга бўлган цитрус ўсимликлари қулай шароитларда
йил давомида ўсади. Лекин улар совуққа чидамсиз. Масалан, лимон
ўсимлиги -8 даража, апельсин ва грейпфрут -10...-12 даража,
мандарин эса -12 даража совуқда батамом нобуд бўлади, чунончи
уларнинг бир йиллик новдалари -4...-6 даражада, ғунчалари, гуллари
ва тугунчалари эса -1,5...-2 даража совуқда нобуд бўлади.
Ўзбекистонда ўстириладиган цитрус ўсимликлари бу ерда мевали янги ўсимлик ҳисобланиб улар яқин йиллардан бери экила бошланди. Вегетация даврида ҳароратнинг етарли бўлиши цитрус меваларининг тўлиқ ва нормал ривожланишини таъминлайди. Бироқ, қишки ҳарорат деярли ҳар йили цитрус ўсимликлари учун зарур бўлган даражадан пасаймоқда, натижада уларни совуқ уриб кетиш ҳоллари рўй бермоқда. Шунинг учун республикамизнинг барча тупроқ-иқлим шароитларида цитрус ўсимликларини улар қишки совуқдан тўлиқ ҳимоя қилинган ерларда ўстириш мақсадга мувофиқдир.