32
ҳикоя ва ривоятлар жуда сероб. Қуйида шундай ривоятлардан
бир қанчасини келтирамиз.
Моҳиятни тушунмасдан сўздаги фарқга қараб ўзаро ихтилоф
қилишни Румий мана бу ривоят билан тушунтирган: Тўрт мил-
латдан тўрт киши – турк, форс, араб ва юнонлик йўлда бирга
кетаётганларида уларга биров бир дирҳам пул беради. Тўртов-
лон бир-бирининг тилини тушунмаслиги сабабли пулга нима
сотиб олиш кераклиги устида жанжаллашиб қоладилар: форс
“ангур” (узум) оламиз деса, араб “мен ангур емайман инаб
(узум) истайман” дейди, турк “узум” оламиз деб туриб олса,
юнонлик “йўқ истофил (узум) емоқчиман” деб мушт ўқталади.
Натижада улар бир-бирини тушунмай, талашиб кетадилар. Шу
пайт “юз тилни биладиган сирлар соҳиби” бир одам йўлиқиб,
уларнинг низосига қулоқ солиб, пулни қўлларидан олиб, бозор-
да узум сотиб олиб берганида, тўртталаси ҳам бир нарсани
хоҳлашганини кўриб ҳайрон қолишади, истаклари амалга ошиб,
ярашиб кетадилар.
* * *
Жалолиддин Румийнинг таъбири билан айтганда: “Инсон-
нинг ичи ҳуррият оламидир”. Шу ўринда “Маънавий маснавий”-
да келтирилган бир ривоятни келтирамиз. Мусо пайғамбар бир
яйловдан ўтаётганида бир чўпонга дуч келади. Чўпон Худога
нола қилиб дер эди: “Эй Художон, Сен қаердасан, кел, соч-
ларингни тарайин, чориғларингни тикайин, наки ўз жоним,
балки қўйларим, фарзандларим ҳам сенга фидо бўлсин. Қаер-
дасан, бориб дастёринг бўлсам, сут-қаймоғим билан қорнингни
тўйдирайин, бошинг оғриса, бошингни силайин, юз-қўлингдан
ўпайин, оёқларингни уқалайин...”.
Мусо буни эшитиб чўпонни койийди: “Эй ахмоқ, кофир
бўлдинг, Худонинг чориғи ҳам, тўни ҳам йўқ, у емайди, ичмай-
ди. Уни ўзингга ўхшатма. У гўё қуёш, сен бир чивин... Чўпон
Мусонинг бу гапидан қаттиқ хафа бўлади ва жимиб қолади.
Шунда Парвардигори оламдан Мусога ваҳий келади: “Эй,
Мусо, нима қилдинг,
бандамизни биздан айирдинг, қўй айтсин,
сен бандаларинг дилини парвардигорга улаш учун юборилган-
сан, ажратиб ташлаш учун эмас. Биз ҳар одамга, ҳар бир элга ўз