81
Ахборот, кутубхоначилик ва ноширлик иши стандартлари
Кутубхоначилик фаолиятини оқилона ташкил этиш ва кутуб-
хоначилик ишини самарали бошқариш мана 20 йилдирки ахборот, ку-
тубхоначилик, ва ноширлик иши бўйича стандартлар тизими (СИ-
БИД) амал қилишига асосланади. СИБИД тизими амалдаги умумтех-
ник ва ташкилий-методик стандартлар тизимидан бири ва у мамлакат-
да илмий-ахборот
фаолиятини ижтимоий институтларнинг ҳужжатли
ахборотни ишлаб чиқиш билан боғлиқ ахборот функцияларининг
муштараклиги асосида мувофиқлаштириш, меъёрий ва методик
раҳбарликни таъминлашга қаратилган стандартлар мажмуасидир.
Стандартларнинг ягона ахборот тизимини, ахборотга ишлов бе-
риш ва уни алмашишни кенгайтириш учун янги технологияларни ва
МДҲ давлатлари доирасида ва халқаро даражада ягона ахборот мако-
нини яратиш мақсадида меъёрий
ҳужжат сифатидаги ролини ошириш
учун 1992 йил мартда МДҲ давлатлари томонидан “Стандартлашти-
риш, метрология ва сертификация соҳасида ягона сиёсатни юритиш
тўғрисида” ҳукуматлараро битим имзоланди, стандартлаштириш, мет-
рология ва сертификация бўйича Давлатлараро Кенгаши тузилди, ун-
да давлат стандартлари давлатлараро статус (ҳақ-ҳуқуқ) олади.
Стандарт (андоза) илмий-тадқиқот ишларининг стандартга риоя
қилиш нуқтаи-
назаридан уларнинг самарасизлигини тартибга келти-
ришнинг қатъий чоралари зарурлигини тасдиқловчи амалдаги
ҳужжатларнинг мавжудлигини белгилаб берувчи якуний даврдир.
Стандартларни уларнинг ҳозирги замон фани, техника ва техноло-
гияси, ютуқларига, ватан ва чет эл тажрибаларига мувофиқ (мос)лиги-
ни таъминлаш учун эскирган талабларни ўз вақтида янгилари билан
алмаштириш йўли билан янгилаб туриш лозим.
Ахборот
кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича давлатла-
раро стандартлар тизимида муҳим стандарт ГОСТ 7.55-99 “СИБИД.
Асосий қоидалар” стандартидир. У СИБИДнинг таркиби, унинг мақ-
сади ва тарқатилиш соҳасини, шунингдек, давлатлараро стандартлаш-
тириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш тарти-
бини белгилайди.
СИБИД тизимининг мақсади ва мўлжалланиши – давлатлараро
қизиқишга эга бўлган ахборотни йиғиш, унга ишлов
бериш, ҳисобга
олиш, тақдим этиш, сақлаш, қидириш ва тарқатишга, МДҲ давлатлари
иқтисодиётини ахборот билан таъминлаш бўйича илмий-техника ах-