Тошкент, 1981. — 14 бет.
Ўрта Осиё ўрик дарахти сони жиҳатидан Совет Иттифоқида биринчи
ўринда туради. Ўрик асосан Ўзбекистон ва Тожикистонда ўсади. Бу
ерда Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ўсадиган барча ўрик дарахти
турларининг 80 процентга яқин қисми тўпланган.
Табиий шароитнинг қулайлиги, тоғлардаги континентал иқлимда ўсишга мос бўлиши, тез ўсиши, ер танламаслиги, эрта ҳосилга кириши ва мўл ҳосил бериши ўрик дарахтининг Ўрта Осиёда кенг тарқалишига сабаб бўлган. Ўрта Осиё шароитида ўрикнинг энг эртаги навлари май ойининг ўрталарида ва охирида пишади. Бу вақтда ҳали бошқа мевалар кам пишган бўлади. Ўрик дарахти экилганидан кейин учинчи-тўртинчи йили ҳосилга киради. Бу ўрик дарахтининг иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.